Ассалому алайкум! Мен офисда ишлайман, биз бир хонада 3 киши бўлиб ишлаймиз, мен душанба ва пайшанба кунлари қазо рўзаларимни тутаман. Бизни бош бухгалтеримиз коронавирус бошлангандан бери хонага исириқ тутатадиган одат чиқарган, мен рўза тутган кунларимда ҳам исириқни тутатади. Мен бунга аҳамият бермас эдим, яқинда тутунни атайлаб тутатиб ҳидласа рўзаси очилишини ўқиб қолдим. Мени ҳолатимда, яъни мен ўзим атайлаб хушбўйлик учун тутатмаган бўлсам ҳам рўзам очиладими? Яқинда рамазон рўзасини тутганимизда ҳам шундай қилди. Мен яна эътибор бермабман, лекин тутун кўп эмас эди, шу ҳолатда рўзам очилиб каффорат вожиб бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қасддан бурнингизга тортиб ҳидламасангиз, рўзангиз очилмайди. Рамазон рўзасидан бошқа рўзалар бузилганида қазоси тутилади, улар учун каффорот вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!