Оиладаги муаммо

17:00 / 19.05.2021 | Marjona | 516
Ассалому алайкум! Устоз, қайнона келинга ноҳақлик қилса ва ноўрин зулм қилганда бўлган воқеа ҳақида эрига айтиши тўғрими? Шундай воқеаларни гувоҳи бўлган эр нима қилиши керак? Зулм қилинаётган хотинига қараб жим ўтриши керакми, эри индамагани сари келинга бўлаётган зулмлар ошиб кетганда қандай йўл тутиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрига айтиш жоиз. Зулм бўлаётган бўлса, эри мудофаа қилиши керак. Бошқаларга айтиб қайинонага насиҳат қилдириш керак. Валлоҳу аълам!