Тиш

16:44 / 19.05.2021 | Barno | 405
Ассалому алайкум! Тишимни рўзадан олдин даволатмаганимга ўзим ҳам аттанг қиляпман. Саволим, тишим йиринглаб кетибди, даволаб вақтинчалик пломба қилиб қўйди. Рўзадорман, вақтинчалик пломба юмшоқроқ бўлиб аччиқ таъми келиб туради. Қўл билан ишқалаб кўрсам озгина қирилиб чиқади, лекин оддий ушлаб кўрсам чиқмайди, таъми билиниб туради. Рўзам рўза ўрнига ўтадими? Очилиб кетмайдими бу ҳолатда? Ёки қазосини тутишим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рўзангиз очилмайди, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!