Ассалому алайкум! Витр намозини жамоат бўлиб ўқиса, имом Қунут дуосини ўқимай рукуъга кетса, ортидаги жамоатдаги айрим кишилар эса Қунут дуосини ўқиш учун қулоқ қоқса ва имом Қунут дуосини ўқимаганинг кўриб у кишилар ҳам қулоқ қоққанидан кейин рукуъга кетса, жамоат нима қилади? Айрим жамоатдаги инсонлар эса билмасдан Қунут дуосини ўқиб турса қарасаки, имом саждага кетганини кўриб, улар ҳам бирдан саждага кетса, улар нима қилади?
– Ва алайкум ассалом! Имом Қунутни унутса, иқтидо қилганлар ҳам у билан рукуга боришлари керак. Имом саждаи саҳв қилганида бирга қилиб оладилар. Валлоҳу аълам!