Ассалому алайкум! Қизим 5 ёшда. Туғилганидан бери анча инжиқ. Ҳозир кўп нарсани тушунса ҳам кўп инжиқлик қилади. Эркалатиб яхши гапирсам бадтар эркалик қилиб инжиқланади. Уришсам ҳам акс таъсир қилади. Ўзи хоҳлаган вақтида кайфияти яхши бўлиб қолади. Катта бўлган сари тушуниб, яхшиланиб борар десам аксинча бўляпти. Ҳеч она бола тил топиша олмаяпмиз. Қизимга қандай муомала қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Қизингизга катта одамга қӯйиладиган талабни олиб ташлаб, болага қарагандай муносабатда бӯлинг. Одатда доимий норози онанинг фарзандлари ҳам инжиқ, қайсар бӯлар экан. Шундай экан ӯз руҳий ҳолатингизни ислоҳ қилинг. Қизингиз билан гаплашинг, кӯпроқ қӯл билан бажариладиган машғулотлар билан шуғулланинг. Масалан, пластилиндан турли шакллар ясаш (глинатерапия), расм чизиш (изотерапия), қум ӯйнаш (песок терапия). Валлоҳу аълам!