Эримга хато иш қилаётганини ўргатсам эримга итоатсизликка кирмайдими?

17:26 / 19.05.2021 | Mohira | 501
Ассалому алайкум! Турмуш қурганман. Аллоҳга шукр намозларни тўкис адо этишимга, рўза тутишга Аллоҳ қодир қилган. Ҳўжайиним хато иш қилса, бу қилаётган ишингиз хато, Аллоҳ буюрмаган, Аллоҳ ҳаром деган нарсаларни ичманг ва бировга ҳам сабабчи бўлманг, илтимос, десам, сен менга ақл ўргатма деб шундан жанжал чиқади. Хато қилаётган ишига шунчаки қараб туролмайман. Яна бир ақл ўргатсанг кўчада бошқасини топаман, деб мени қўрқитади. Нима қилишни билмайман. Бу қилаётган ишим ёки эримга итоатсизликмикин деб ҳам ўйлаб қоламан. Қандай йўл тутай ёки шунчаки бепарво бўлайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Танбеҳ беришингиз кўнгилсиз ҳолатга сабаб бўлса, индамай қўяверинг. Қалбан инкор қилинг, шу кифоя. Валлоҳу аълам!