Иш боʼйича

16:17 / 19.05.2021 | Zulhumor | 339
Ассалому алайкум. Мен аввалги йил мактабда ишлар эдим. Карантин боʼлиб онлайн ишлаб ойлигимизни олдик. 15-августдан ёʼллар очилиб ишга келиб оʼқув йилига тайёргарлик коʼришимизни айтишди. Лекин,мен сентябр ойидан бошқа жойга ишга кирмоқчи эдим у ерда тайёргарлигимни бошлашимни маʼқул коʼрдим. Буни раҳбариятга айтсам, бу ойга тоʼлиқ ойлик маош ёзиб юборишганини ва ундай боʼлса ярмини ташлаб кетишимни айтишди. Лекин бу шароитда ҳали мажбурий иш бошланмагани, дарс ҳам ёʼқлиги учун мен пулни бермадим. Тоʼгʼри иш қилдимми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Беришингиз керак. Валлоҳу аълам!