Кечаси шайтон

22:07 / 19.05.2021 | Minavvar | 411
Ассалому алайкум! Кечаси усти очиқ овқатдан шайтон ялаб кетади, деган гап борми? Қайнонам кечаси стол устига чой тайёрлаб қўяди, эрталаб ўзим таёрлайманку десам ҳам, кечаси қўйиб қўяди.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Емакларнинг устини ёпиш суннат. Ялаб кетади, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!