Ассалому алайкум! Илтимос яқин инсонимга керак эди. Бир аёлнинг эри Россияга кетганига 4 йил бўлди, иккита боласи бор. Телефон орқали гаплашишади. Бошида пул жўнатган, кейин жўнатмай қўйган. Аёл бошка инсон билан никоҳдан ўтиб яшамокчи. Эрига телефон қилиб талоқ сўраяпти, эри йўқ деяпти. Аёл эри билан яшамоқчи эмас, нима қилсин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Жавобини олсин. Жавобини олмай, иддасини ўтирмай туриб бошқаси билан никоҳлана олмайди. Валлоҳу аълам!.