Ассалому алайкум! Қайнонам менга бирор ишни қилишни буюрган вақтларда, хўп деб қўйсам, ўша ишни қилмасам, хўп деб қилмаганим учун гуноҳ бўладими? Асли ўша ишни қилиш ниятим бўлмаса нима дейишни билмасдан, хўп десам, хўп қиламан демайман, шунчаки хўп деб қўяман.
– Ва алайкум ассалом! Қиламан, деб жавоб берса, ваъда бўлиб қолади ва ўша ишни қилиш керак бўлади. Насиб қилса, каби ибораларни айтган маъқул. Валлоҳу аълам!