Тармоқли маркетинг

16:02 / 22.04.2021 | Gozal | 211

Ассалому алайкум! Мен НЛ тармокли маркетингида иш юритаман чунки маркетинги ва махсулоди халол деб сертификат берилган. Саволим щуки мен бу компанияда ишлашим жоизми? Жавоб учун олдиндан миннадорман

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тармоқли маркетингда бир қанча жоиз бўлмаган амалиётлар бор. Шу сабабдан жоиз эмас деб фатво берилган. Харом ишга ёрдамлашиш хам харом ишдир. Халол сертификатини қайси ташкилот, кимлар ва нимага асосланиб берилганини билмаймиз. Валлоҳу аълам!