Қуръон ва таҳорат

20:36 / 20.05.2021 | لوبار ميرزاييفا | 638
Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бо‘лсин. Телифондаги қуронни тахоратсиз о‘қиб ёд олса бо‘ладими 5 ваҳт намозга таҳорат қиламан лекин тахоратим тез бузулади. Қуронни ҳам о‘қиб ҳам эшитиб икаласини бирдек кузатиб ёд оляпман. Телифонимда Тафсери ҳилол эликтирон иловаси, Кичик суралар иловаси, шайх Мишарий Рошид қори 30 пора қурон мп3, ва шунга о‘хшаш бир қанча қурон оятлари суралари ҳам ёзма ҳам мп3си ҳам таржимаси билан бор. Тахоратсиз телифондаги ёки кампютирдаги қуронни о‘қиб, эшитиб бо‘лмайдими. Илтимос саволимга жавоб берсангиз қайта берилган бо‘лса узр қидириш ҳизматидан жавобни топа олмадим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз (жунуб бўлмаган ҳолда) Қуръонни тиловат қилиш жоиз. аммо Мусҳафни бетаҳорат ушлаш ножоиз. Валлоҳу аълам!