Ассалому алайкум! 8 ойлик ҳомилам бор. Аллоҳ розилиги учун рўза тутишни ният қилдим. Лекин турмуш ўртоғим яқинда даволанганим учун бунга қаршилик қилдилар. Қайнона қайнотам ҳам қарши. Мен 1 кун рўза тутдим ва ўзимни яхши ҳис қилдим. 2-куни ҳам тутмоқчи эдим, қайнонам агар рўза тутсанг уйингга бориб тут, дедилар. Нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Соғлиқ кўтарса тутаверинг. Уларнинг бундай дейишга ҳақлари йўқ. Валлоҳу аълам!