Жуфти ҳалолни одам танлайдими?

09:00 / 20.05.2021 | Iroda | 720
Ассалому алайкум! Кўп жойлардан совчи келяпти, лекин бирортаси маъқул келмаяпти. Шундай пайтларда тақдирингга битилган инсонни Ҳудо барибир учраштириб қўяди, сен ўйлама Ҳудо айтган вақтда тўйинг бўлади, дейишади. Мен ҳар доим нимаики бўлса одам ўзи ақлини ишлатиб танлайди, қарор қабул қилади, деб юрар эдим. Кимдир айтиб қолди, сен туғилган кунинг жуфтингни Аллоҳ белгилаб қўяди. Вақти соати келиб албатта учратасан, хоҳлайсанми йўқми барибир ўша инсон билан бирга бўласан, деб. Атрофимда тўйи қандай бўлиб кетганини билмайдиган одамлар бор. Жуфтинг бўлса ўша инсон қандай рози бўлганингни билмай қоласан, дейишди. Шу фикрлар тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ихтиёр қилишингиз ҳам тақдирда бор. Тақдир дегани нимадирга мажбурлаш эмас, бўлажакларни аввалдан Аллоҳнинг илмида бўлишидир. Яъни, Аллоҳ уларни азалдан билишидир. Валлоҳу аълам!