– Ва алайкум ассалом! Мўминлар охиратда Аллоҳ таолони кўришларига иймон келтирамиз. Бу кўриниш одамларнинг бир-бирларига кўринишларидек бўлмайди, Аллоҳ таолонинг Ўзига хос ҳолатда бўлади ва бу кўриниш кайфияти йўқ, яъни бундай кўринади ундай кўринади, деб бўлмайди. Валлоҳу аълам!