Никоҳ

02:45 / 21.05.2021 | Nargiza | 777
Ассалому алайкум! 1. Бир талокдан кейин аёл 3 та ҳайз ўтказгандан кейин эрга номаҳрам бўлар экан, кайта никоҳ ўқитганларида эр хотиндан розилик сўрамаслик мумкинми? Никоҳ боғланаверадими? 2. Агар эр маҳр берган бўлса талоқдан кейин 2 чи маротаба никоҳ ўқитганида яна маҳр берадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Бир талоқдан кейин идда муддати ўтиб кетиб, қайта никоҳ ўқитиладиган бўлса аёлнинг розилиги шарт. Усиз ўқитиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!