Ассалому алекум. Рамазон ойида ҳомиладор ёки эмизикли аёл саҳарлик қилиб оғзини ёпиб ва ифтирликдан олдин қорни очиб қолса ният қилиб оғзини очса бўладими? Сабабли инсон ҳам рўзани ҳурматини қилиб саҳарликка туриши ва ният қилиб оғзини ёпиши керакми? Кейинчалик қазосини тутиб берадими?
– Ва алайкум ассалом! Қорни очиб қолиб эмас, боласи ёки ўзи учун қўрқса, очиши жоиз. Узри бор инсон саҳарликка туриши ва оғзини ёпиши шарт эмас. Шаръий узри борлар кейин қазосини тутиб берадилар. Валлоҳу аълам!