Инсонлар бир-бирини кечириши ҳақида

08:54 / 25.05.2021 | Mohinur | 636
Ассалому алайкум! Агар бирор инсонни ҳафа қилган бўлсак, билиб-билмай ғибатини қилган бўлсак ва бундан афсусланиб ўша одамдан билиб-билмай ҳафа қилиб дилига озор берганимиз ва билиб-билмай ғибат қилганимиз учун кечирим сўрасак, аммо у одам кечиргани ҳақида индамаса ёки кечирмаганлигини билдирса ёки қалбидан кечирмаган бўлса, биз у инсонга қиёматда шу инсон учун ҳаққини адо этишимиз, яъни савобларимиздан беришимиз ёки унинг гуноҳларидан олишимиз керак бўладими? Ёки бу дунёда булар учун кечирим сўраганимизнинг ўзи етарли бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни бу дунёда рози қилиш лозим. Валлоҳу аълам!