Никоҳ ўқитиш турлари

16:10 / 25.05.2021 | Zuxro | 526
Ассалому алайкум! Бир танишим турмушга чиққанида олдида никоҳ ўқитилмаган экан. Куёвнинг ота-онаси биз сизларни номингизга никоҳ ўқитдик, дейишибди. Шунақаси ҳам бўлиши мумкинми, яъни никоҳда ҳеч қандай гувоҳ ҳам, келин куёв ҳам қатнашмаса уларнинг исми орқали никоҳ хутбаси ўқилса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Келин ва куёв розилиги билан ўрниларига вакиллар қатнашиши жоиз, гувоҳлар ҳозирлигида. Валлоҳу аълам!