Закот

15:52 / 25.05.2021 | Азиза | 394
Ассалому алайкум. Биз (мен, акалари, холалари, бувилари) қизимни никоҳ тўйида, бешик тўйида тилла тақинчоқлар қилганмиз. Ҳозирги кунга келиб 85 граммдан ошди. Закот бериш даражасига келди. Лекин ортиқча пул маблағиги йўқ, шу сабаб, закотга пул бера олмаяпти. Саволим: 1. Қизимга, акаси закотини берса бўладими? 2. Агар закот бериш мумкин бўлмаса, қизим закот бериши учун қандай йўллари бор?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзи берсин, бир қисм закот миқдорида тилла билан ёки уни сотиб маблағини. Валлоҳу аълам!