Қанчалик ҳақиқат

16:32 / 25.05.2021 | Odina | 548
Ассалому алайкум! Яқинда менга телеграм профилимга бир нарса жўнатишди. Ўқиб ҳайрон қолдим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки, агар кимда ким Рамазон ойининг охирги жума куни, жума намози ва аср намози оралиғида 4 ракат қазо намози ўқиса, ҳудди 4 ракатли суннат намози каби Фотиҳадан сўнг 10 марта Оятал курси, 15 марта Кавсар сураси, 3 марта Кафирун, 3 марта Ихлос суралари зам қилинса ва саломдан кейин 70 марта истиғфор ва саловот айтилса 400 йиллик қазоси бўлса ҳам адо бўлади, дейилибди. Ҳеч кимда 400 йиллик қазо намози бўлмагани учун ортгани ота онаси, болалари ва қариндош уруғига ўтади, дейилибди. Бу қанчалик ҳақиқат?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ёлғон гап. Валлоҳу аълам!