Ифторлик вақти

16:22 / 25.05.2021 | Oydin Yuldasheva | 433
Ассалому алайкум! Мен бугун рўзамни вақтини адашиб кетиб очиб юбордим. Расмда 4.06 саҳарлик вақти экан. Ифторлик 19.12 экан. Мен саҳарликнинг вақтидаги минутга қараб 19.06 да очиб қўйибман, яъни 6 минут олдин очибман адашиб. Энди нима қиламан?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўрнига бир кун тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!