10 кунлик ҳоизалик

16:49 / 25.05.2021 | G | 745
Ассалому алайкум! Шайх ҳазратларининг Мўминнинг қалқони Муфассал рўза китобларини ўқиётган эдим. Унда "Агар ҳайз ўн кун давом этса , улар рўзани бошлаб , сўнг ғусл қиладилар " дейилган экан (92-бет). Мени ҳайз кўришим 10кун давом этади одатда 11-кун ўқлик кўраман. Шу рамазон ойи ҳайзимнинг ўнинчи куни кечаси ғусл қилдим ва эртаси куни ният қилиб рўза тутдим. Кейин бошқа ғусл қилмадим. Бу ишим тўғрими. Яъни 10 кун ҳайз кўрадиганлар 11-куни бомдоддан кейин ғусл қилишлари керакми? Мен доим ҳайзнинг 10-куни кечаси ғусл қилиб ҳуфтон номозини ўқийман. Бу ишим тўғрими? Олдиндан раҳмат устоз Аллоҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аслида ҳайз тўхтаб, оқлик кўрилганда ғусл қилинади. Ўн кун тўлиқ кечалари билан бўлган муддатда ғусл қилинади агар бундан аввал ҳайз тугамаса. Валлоҳу аълам!