Ассалому алайкум! Менинг дугонам рўза бошлангандан бери намоз ўқияпти. Аммо у инсонлар олдин маймунлардан тарқалган, деб ўйлайди. Мен уни кўп бу фикридан қайтардим, лекин у барибир инсонлар маймунлардан эканига ишонади (уни фикри бўйича). У яна шу фикридан қайтмаса иймонидан ажраб қолиши ҳам мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, қаттиқ огоҳлантириш лозим. Валлоҳу аълам!