Эркак киши рўза пайтида булғаниб қолса

01:02 / 28.05.2021 | Sobir | 437
Ассалому алайкум! Рўза пайтида ўз уйидан бошқа бир жойда бўган ҳолда булғаниб қолса ва у ерда ғусл қилишнинг имкони бўлмаса, ўша ҳолатда таомланиб рўза тутишда бардавом бўлса бўладими? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рўза тутаверади. Кейин имконини қилиб ғусл қилиб олади. Жунуб ҳолда рўза тутиш жоиз. Валлоҳу аълам!