Келишиб ажрашиш

21:14 / 27.05.2021 | Soliha | 572
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 15 йил бўлди, 1 нафар қиз фарзандимиз бор. Бошқа фарзанд кўролмадим. Муаммо мен томонимдан бўлгани учун эрим бошқа аёлга уйланиб, яна фарзанд кўришни истадилар ва биз қонунан келишиб ажрашдик. Эрим бошқа аёлга қонунан ФХДЁ қилиб уйландилар. Лекин мен билан ҳам яшайдилар. Кўпчиликдан эшитяпман, бирга яшасада қонунан ажрашса, талоқ тушган бўлар экан. Ҳозирда гумонда яшаяпман Ҳақиқатдан ҳам шундайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фақат расмиятчилик учун ажралиш бўлса, талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!