Ассалому алайкум! Маълумки Рамазон ойида эҳсон, садақа қилиш афзал ҳисобланади. Мен ҳам Рамазоннинг охирги 10 кунлигида садақа беришга улгуриб қолай деган умид билан сўраяпман. Ҳозирда талабаман, ўз ҳисобимда ўз меҳнатим билан топган пулим мавжуд эмас, аммо ишлайман ҳам, инглиз тилидан дарс бераман. Шу охирги 10 кунликда ўқувчилардан ҳақ олмай дарс ўтсам садақа ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Эҳсон ҳисобланади албатта. Валлоҳу аълам!