Закот беришда олтин пробаси

09:00 / 29.05.2021 | Jasurbek 0452 | 746
Ассалом алайкум!
1) Закот ҳақида. 85 грамм олтин дейилган, бу олтиннинг пробаси қанақа бўлиши керак? Ҳозирда тақинчоқларда 58.5 проба бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) даврларида 1 динор неччи пробада бўлган? Мисол: Онамнинг тақинчоқлари бор, 140 грамм, пробаси 58.5. Кўпайтирсак 82 грамм олтин чиқади. Закот бериши фарз бўладими шу ҳолатда?
2) Закот ҳақида! Тақинчоқлардаги олтин нисобга етмаса (масалан: 82грамм), қоғоз пулдан қўшиб нисобга етказиш керакми ёки бундай ҳолатда закот фарз бўлмайдими?
3) Олтиндан закот бериш учун 1 грамм олтиннинг нархини неччи сўмга кўпайтириш керак? ҳттп://ру.голднп.сом/узс ёзишича 1грамм олтин 999 проба 601.000 сўм, 585 проба эса 352.000.
Шариатда шу мавзуларда нималар дейилган? Илтимос тўлиқроқ жавоб берсангиз, онам закот бермоқчи эдида, шунга аниқ маълумот тополмадим.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Ҳамма пробалар учун ҳукм бир. Валлоҳу аълам!