Ассалому алайкум! Устоз, аёл киши фарзандини ухлатаётган вақтида яъни оёғини узатиб олиб Қуръон тиловат қилиши жоизми? Бундай қилсам Қуръонга нисбатан беодоблик қилиб қўймайманми? Олдиндан катта раҳмат! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аммо ўтириб, қиблага юзланиб тиловат қилиш афзал албатта. Валлоҳу аълам!