Ассалому алайкум! Яқинда алҳамдулиллаҳ Қуръон ўқишни бошладим. Отам учун ўқисам бўладими (отам ҳаётлар), мен ўқийман, лекин отам ўқигандек бўлиши учун қандай ният қилиш керак? Шундай қилса бўладими ўзи? Отамни ўрниларига мен хатм қилиб берсаму савоби отамга ёзилса бўладими? Қандай ният қилай?
– Ва алайкум ассалом! Тирик одам ўзи учун ўзи ўқийди. Валлоҳу аълам!