Белдаги оғриқ

20:19 / 31.05.2021 | Ğiyos Ergashev | 438
Ассалому алайкум! Маъзур тутгайсиз синглимнинг саволини сиздан сўрамоқчи эдим. Ҳозирда рамазон рўзасини тутаяпди, лекин белида оғриқ бор экан, анчадан бери, бир жойда тура олмайман, оғрийди, деди. Шифокорга борди, айтишича ўнг уруғдонда шамоллаш бор экан, шунинг учун тезда даволаш керак экан, муолажаларни тайинлашибди. Биламизки рўза ойида дори ичиш рўзани очади, шунга иккаланиб қолдик. Муолажаларни олиб рамазон рўзасини қазосини тутиб берса бўладими, агар бўлса қай тарзда бирига бир кун тутиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муолажани тез қилиш шарт бўлса, оғизни очгандан кейинги пайтга тўғрилаш керак имкон қадар. Бўлмаса, рўза тутмай, қазосини кейин тутиб беради. Валлоҳу аълам!