Биз оиламиз билан икки йилдан бери Америкада яшаймиз. Куни кеча ўғлимнинг мактабидан хат келди. Хатнинг мазмуни тахминан қуйидагича: «Фалон куни фалон соатда болаларга жинсий тарбияни тушунтиривчи видеоролик қўйиб берилади ва шу ҳақида дарс ўтилади. Шунга рухсат берасизми?». Биз турмуш ўртоғим билан албатта рухсат берганимиз йўқ. Лекин шу дарсда қатнашадиган синфдошларидан эшитиб нотўғри тушунчага эга бўлиб қолмасмикин деган ҳадикиш ҳам бор. Шу сабабдан педагог ва психолог маслаҳатларини билмоқчи эдим.
Одинахон Устоз, шариатимиз кўрсатмалари бўйича бу масалага қандай қаралади?
Жавобингиз учун рахмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Ундай роликларни кўриш таъқиқланади. Бу борада биз изланиб кўрамиз, ин шаа Аллоҳ