Кулгу

00:27 / 02.05.2017 | Савол | 1334
Ассалому алайкум! 1)Эркаклар орасида аёл кишини кулишининг ҳукми қандай?

2)Расмга тушиш гуноҳлигини билиб олдим. Энди тушганим учун нимани маслаҳат бeра оласиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Эркаклар орасида, улар номаҳрам бўлса, овозни майин қилиш, кўтариш таъқиқланади, чунки бу уларнинг шаҳватини қўзғатиши мумкин. Шунингдек аёлнинг кулгу овози ҳам, аёл киши либосларида сатрли бўлгани каби ҳатти ҳаракати ва овози борасида ҳам сатрли бўлмоғи лозим. Валлоҳу аълам!.