Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим уйга муҳтожлигимиз сабабли Россияга кeтди. Ишидан жумага боришни иложиси бўлмаса, унинг топган пули ҳаром аралаш бўлиб қолмайдими? Намозлари ҳам қазо бўляптикан
Ва алайкум ассалом!
Ҳалолдан топаётган бўлса, намозни ўқимаслиги топганини ҳаром қилмайди. Аммо ишни баҳона қилиб намозни тарк этгани учун осий бўлади. Намозни ўз вақтида ўқиши шарт. Ҳеч имкони бўлмаса, ишни ташлайди. Ишни деб намоз ташланмайди. Валлоҳу аълам.
http://savollar.islom.uz/savol/30784
http://savollar.islom.uz/savol/5755
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=3564.0.