Соч ҳақида

17:41 / 31.05.2021 | Kamola Karimova | 358
Ассалому алайкум! Мен бир масалада тортишиб қолдим, рўмол тагидан сочимни пастдан йиғиб юраман, лекин менга баландроқдан йиғиб урасанг, рўмолинг чиройли туради, дейишди. Мен мумкин эмас, десам сочни бошдан баланд қилиб йиғиш мумкин эмас, лекин сочни баландлиги бош билан баробар турса туяни ўркачига ўхшаб қолмайди, дейишди. Шу тўғрими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бошнинг усти қисмига йиғиш тўғри эмас. Валлоҳу аълам!