Фаришталар

11:56 / 31.05.2021 | Xadicha | 390
Ассалому алайкум! Инсоннинг кўзларига фаришталар кўринадими? Рамазоннинг 24 чи кунида осмонда жуда кўп оппоқ нарсалар учиб юрганини кўрдик, айримлар бу чироқлар деди, айримлар фаришталар деб айтишди, озгина тортишувлар бўлди. Хуфтон намозига азон айтилгач осмонда ҳеч нарса қолмади, ҳамма оппоқ нарсалар йўк бўлиб қолди. Шу ҳодисага қандай фикр билдирар едингиз? Фаришталар инсон кўзига кўринадими ўзи?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Кўриниши мумкин. Аммо аниқ бўлмаган ва билимим етмаган нарсада фирк билдира олмайман. Валлоҳу аълам!