Саҳардан кейин

16:13 / 31.05.2021 | Oysha | 420
Ассалому алайкум! Рўза пайти оғриқ сабаб даволанишга мажбур бўлдим, гинеколог менга 2 маҳал ишлатиладиган вагинал шамча (свеча) ёзиб берди. Бирини ифтордан кейин, иккинчисини саҳарда оғиз ёпишдан олдин қўйдим. Бу тўғрими? Шубҳаланган жойим - у шамча дарров сўрилмасдан, ичкарида маълум вақтдан кейин эрийди. Ичкарида бўлса ҳам эриш пайти рўзадор пайтимга тўғри келади. Балки бу овқат ҳазм бўлишга ўхшаш нарсадир. Шамчани қўйишим билан оғзимни ёпдим, олдинроқ қўёлмасдим, 2 тасини ишлатиш вақтим яқин бўб қоларди. Саволим: бу ҳолатда рўзадорлигимча қолганманми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри, рўзангиз дуруст. Рўзани ичга кирган нарса бузади, ичдан ичқан нарса эмас. Валлоҳу аълам!