Махфий қироат

15:34 / 31.05.2021 | Amir Bek | 400
Ассалому алайкум! Махфий қироатли намозлар қандай ўқилади? Агар масжидда намоз ўқиётганимда овозимни эшитадиган даражада қироат қилсам, атрофимдагилар ҳам эшитишмоқда, бунда намоз махфий эмас жаҳрий бўлиб қоладими? Агар паст овозда яъни пичирлаганга ўхшаш ёки пичирлаган ҳолатда қироат қилсам, қироатим ўзимга билинар билинмас эшитилади, махфий қироатда лаб қимирлашининг ўзи етарли бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизга эшитиладиган даражадагиси махфий ҳисобланади. Валлоҳу аълам!