Никоҳ

08:26 / 02.05.2017 | Савол | 1216
Ассалому алайкум! Бир танишимга эри бир марта талоқ бергандан сўнг яна никоҳ ўқитибди. Никоҳ ўқилаётган пайт маҳр берилмади. Маҳрни эри “кейинроқ бераман” деб имконияти етарли даражада бўлса ҳам бир йилдан бери бермаяпти. Никоҳ ҳалол ҳисобланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Талоқнинг турига қаралади. Талоқ ражъий бўлган бўлса, қайта никоҳ ўқилмайди, маҳр берилмайди. Аммо боин талоқ бўлган бўлса, қайта никоҳ вожиб бўлади. Маҳр бермаса, никоҳ дуруст бўлаверади, аммо бу эрнинг зиммасида туради. У адо этиши керак. Валлоҳу аълам!.