Намоз ҳақида

08:41 / 02.05.2017 | Савол | 1204
Ассалому алайкум! Ўғил бола ва қиз болалар намозни неча ёшдан ўқишлари шарт?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
http://muslimaat.uz/maslahatlar/26456/
Шариатда фарзлар зиммага тушадиган балоғат ёши қатъий чекланмаган. Қиз болалар учун 9 ёшдан, ўғил болаларга 12 ёшдан, деган гап бизнинг диёрлардаги аксар ҳолатга кўра айтилган, холос. Қиз болага ҳайз кўрган кунидан, ўғил болага эҳтилом бўлган кунидан намоз фарз бўлади. Валлоҳу аълам!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ёш болани етти ёшида намоз ўқишга буюринг, ўн ёшга етганда ҳам ўқимаса, уринг», – дедилар».
Термизий ривоят қилган