Ғийбат

02:02 / 03.06.2021 | Gulhayo | 579
Ассалому алайкум. Саволим ғийбат ҳақида. Ғийбатни қанчалик улкан гуноҳлигини билдим ва ҳозирги кунларда ўзимни ислоҳ қилишга Аллоҳ қодир қилганча ҳаракат қилябман. Билиб билмай ғийбат қилган инсонларни сон саноғини билмайман. Шу сабабли уларни (мен ғийбат қилган инсонлар) номидан садақа қилиб юрсам гуноҳим ювиладими? Шунда уларнинг менда ҳаққи қолмайдими? Жавобинигиз учун раҳмат! Сиздай олима аёлларимиз кўпаяверсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имкони борлардан розилик сўрайсиз. Йўқлари номидан садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!