Туш таъбири

08:47 / 02.05.2017 | Савол | 1638
Ассалому алайкум! Тушимда катта сариқ илон мени чақиб олди ва кетиб қолганини кўрдим. Кечаси истиҳора намози ўқиб ётган эдим. Бу тушнинг бирор таъбири борми?
Истиҳора намозини 7 маротаба ўқиса ҳам тушида аён бўлмаса, бирор ишга розилик беришда иккиланаверса қандай йўл тутиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Истихора қилганда асосан кўнгилга эътибор берилади. Туш кўриш шарт эмас. Тушда ҳам аён бўлиши мумкин. Хоҳ тушда, хоҳ ўнгда бўлсин, кўнглингизда тўқлик сезсангиз, демак, ўша ишни қилсангиз бўлади. Акси бўлганда қилмайсиз. Валлоҳу аълам!.