Ассалому алайкум! Аёл киши эри билан туриб ишласа, болаларининг, ўзининг кийим кечакларини таъминласа, фарзандини тўгарак пулларини тўласа, бундан ташқари турли ҳашамларга тоғораси-ю, матоларигача қилса, рўзғорига ҳам оз-оз қарашиб турса, лекин эри менга уй таъмири учун пул бер, деб сўраса, аёл бермаса, эри бермагани учун аёлидан ранжиса аёл гуноҳкор бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Валлоҳу аълам!