Тилла учун бериладиган закот

01:53 / 03.06.2021 | Ма'руфатхон | 535
Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимдан бери ҳўжайиним хар йил тилла тақинчоқ совға қиладилар. Ҳозир ҳисобласам 100 г.га яқин тилла бўлибди. Унинг закоти қандай берилади, илтимос тушинтириб беринг. 85 г. қилиб ҳисобланадими, ёки ҳисобимда қанча грамм бўлса, ҳаммаси ҳисобланиб, закоти ажратиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаммасининг 40 дан бирини чиқарасиз. Валлоҳу аълам!