Табрикнома

05:13 / 03.06.2021 | Omina | 318
Ассалому алайкум! Устоз Рамазон ҳайит айёми билан табриклайман.
Бу ойда Аллоҳ розилиги учун қилган барча амал ва ибодатларингизни Роббим қабул айласин. Бу ойда бериладиган рахмати, мағфирати, дўзохдан озод бўлиш бахтини насиб этган бўлсин.
Устоз бизни саволларимизни хеч бирини қолдирмай жавоб бераётганингиз, билмаганларимизни ўргатаётганингиз учун Роббим сизни икки дунё саодати билан сийласин, сиздан аҳли оилангиздан ўзи рози бўлсин.
Хазратимизни китобларини ўқиган хар бир ўқувчи беихтиёр у зотдан Аллоҳ рози бўлишини сўрайди, улар қатори мен ҳам фақат мен кўз ёшларимни тиёлмайман, сабаби хазратимизни кўриш насиб қилмади менга, Роббимдан ёлвориб сўрайманки жаннатларда у зотни кўрайлик, сиз ҳам бизни дуо қилинг устоз хазратни кўриш дунёда армон бўлиб қолди, охиратда пайғамбаримиз Мухаммад алайхиссалом билан шайхимизни кўришлик насиб этсин бизларга.
Сизни нурли юзларингизни ҳам бир бора кўриш орзусидаман устоз. Бу сўзларим бари дилимдаги сўзлар эди Роббим сизни хар доим ўз хифзи химоясида асраб, динимиз учун қилаётган ишларингизда ўзи кўмакчи бўлсин айёмингиз муборак бўлсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ икки дунё бахтини берсин!