Аёлларга хос ҳолат

11:09 / 14.03.2017 | Савол | 1719
Ассалому алайкум! Ассалому алейкум, Одинахон опа. Сизга выделения ҳақида берган саволимга жавоб берганингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ илмингизни яна зиёда қилсин. Сизни яна шу мавзуда безовта қилганим учун узр сўрайман, аммо ҳолатимни тушунтириб бериб, маслаҳатингизни олмасам бўлмайди. Мен олдин выделения таҳоратни синдирмайди деб ўйлардим, шунинг учун уй- рўзғор ишлари билан юрганимда салавотлар айтиб ёки Қуръондан ёд олаётган сураларимдан такрорлаб юрардим. Жавобингиздан кейин ҳар намозимда алоҳида таҳорат оляпман. Бу яхши, лекин таҳоратим 10-15 минутга етмаяпти. Баъзида намозда турганимда кийимимда намлик келганини сезиб қоляпман. Айниқса, бошқа пайтда салавот айтиш у ёқда турсин, Қуръонни ушлашгаям етмаяпти. Таҳоратим сабаб намоздан ҳам тез туришга мажбур бўляпман, выделения келиб қолади. Кўп бўлмасаям, барибир кийимимда асарини сезаман. Нима қилай, нима маслаҳат берасиз. Балки бу саволни берганимнинг ўзи нотўғридир. Олдиндан узр. Агар жавоб берсангиз жуда хурсанд бўлардим. Гинекологик шамоллашларим йўқ дейишган, мутахассислар. Ишларингизда омад ва ривож тилаб қоламан
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бундай ҳолатда сиз узрликлар ҳукмида бўласиз. Ҳар намоз вақтида алоҳида таҳорат оласиз ва ўша таҳоратингиз билан хоҳлаганча намоз ўқийсиз, зикрларингизни қиласиз, выделения келиб турса ҳам. Аммо намоз вақти чиқиши билан таҳоратингиз синади. Валлоҳу аълам