Ассалому алайкум! Амакининг ўғли қиз бола учун номаҳрам ҳисобланишини биламан, биз амакимнинг ўғлини сақлаб олганмиз, агар мен ҳижоб ўрасам уни ёнида ҳижобда юраманми ёки рўмолсиз юрсам ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! У сизга номаҳрам бўлганидан кейин олдида авратларингизни тўлиқ ёпасиз. Валлоҳу аълам!