Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Мен қазо намозларини кўп мақолалардан, видеолардан ўқидим, лекин у ерда турли хил жавоблар бор экан! Бугунги қазо намозини қандай тартибда ўқисам бўлади? Масалан, мен пешин намозини ўқий олмадим, қазо бўлди, аср вақти кириб келганлиги учун биринчи асрни ўқиб кейин пешинни қазо номозини ўқийманми ёки аввал пешинни қазосини ўқиб кейин аср номозини ўқийманми? Агарда пешинни ҳам, асрни ҳам ўқий олмаган бўлсам шом кирган бўлсачи? Ёки учаласини ҳам ўқий олмаган бўлсамда лекин хуфтон вақти кириб қолган бўлса, аввал хуфтонни ўқийманми ёки учаласини ўқиб кейин хуфтон намозиними? Баъзи китобларда аввал қазо намози, кейин эса вақти кириб келган намоз ўқилади дейилган.
– Ва алайкум ассалом! Умр бўйи қилган қазоларингиз беш маҳал намоздан ортган бўлса, қазоларни қай тартибда ўқисангиз ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!