Онаси ҳисобланаманми?

01:29 / 04.06.2021 | Юлдуз | 633
Ассалому алайкум! Мен икки фарзандимни ҳам кесарча кесиш усулида туғганман. Қайнонам сиз болаларни онаси эмассиз, ўғлим сотиб олган шифокорлардан дейдилар. Динда фарзанд дунёга келтирганда аёлни гуноҳлари кечирилади, дейилган. Ростдан ҳам операция йўли билан боласи дунёга келган бўлса, ҳақиқий она ҳисобланмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ундай эмас. Онаси ҳисобланади албатта. Валлоҳу аълам!