– Ва алайкум ассалом!
2. Ҳукми: Тажвид илмини мукаммал ўрганиш фарзи кифоядир. Аммо Қуръонни ўқиётганда тажвид қоидаларига амал қилиш ҳар бир мусулмонга фарзи айндир. Бунга Қуръон, Суннат ва ижмоъдан далиллар бор.
Қуръондан далил:
«Муззаммил» сурасида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
ﮋﭢ ﭣ ﭤﮊ
«Ва Қуръонни тартил билан тиловат қил» (4-оят).
Тартил – ҳар бир ҳарфни ўз ўрнидан дона-дона қилиб чиқариб, тажвид қоидалари асосида ўқиш демакдир.
Қуръонни тартил билан ўқишга бўлган фармони илоҳий барча мўмин-мусулмонларга оммавий фармондир. Муҳаммад алайҳиссаломга фаришта Жаброил алайҳиссалом Қуръонни тартил билан ўқиб берган. Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалом ҳам умматларига тартил билан ўқиб берганлар. Мусулмон уммати эса авлоддан-авлодга ўз Пайғамбаридан қандай қабул қилиб олган бўлса, шундай етказиб келмоқда. Қориларимиз Қуръон қироати қоидаларини тартибга солиб, бу борада кўплаб китоблар ёзишган. Бу қоидаларни билиш ҳар бир мусулмон учун зарурдир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон тажвид қоидаларига оид ҳеч бўлмаганда битта китоб ўқимоғи, Қуръон тиловатини тажвид илмига эга бўлган қорилардан ўрганмоғи лозим.
Суннатдан далил:
عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ t، عَنِ النَّبِيِّ r قَالَ: «إِنَّ اللهَ يُحِبُّ أَنْ يُقْرَأَ الْقُرْآنُ غَضًّا كَمَا أُنْزِلَ». رَوَاهُ ابْنُ خُزَيْمَةَ.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«РасулуллоҳНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ Қуръоннинг янги нозил бўлганидек ўқилишини хуш кўради», деганлар».
Ибн Хузайма ривоят қилган.
Яъни Аллоҳ таоло Қуръони Каримни Жаброил алайҳиссалом воситасида Ўз Пайғамбарига қандай эшиттирган бўлса, ўшандай ўқилишини истайди. Бу эса уни тажвид билан ўқиш орқалигина юзага чиқади.
Ижмоъдан далил:
Муҳаммад Маккий Наср «Қовлул муфийд» китобининг охирида шундай дейди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан бизнинг давргача хатодан маъсум бўлган Ислом уммати Қуръонни тажвидга амал қилиб ўқиш фарзлигига ижмоъ қилиб келган. Мусулмонлар орасида бу ҳақда ихтилоф бўлмаган. Бу эса ҳужжатларнинг энг кучлисидир». (Муфассал тажвид.)
Валлоҳу аълам!